Товар бозорларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш маркази

Биржанинг савдо плафтормаларида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра ахборотларни йиғиш ва таҳлилий маълумотларни шакллантириш.

Биржада савдо кўрсаткичларига таъсир этувчи омилларнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ҳамда товар бозорида соғлом муҳитни яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, статистик маълумотларни тўплаш ва тайёрлаш бўйича ҳамда таҳлилий фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида инновацион услуб ва технологияларини жорий қилиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш.

Шунингдек, ҳудудий товар бозорларидаги асосий истеъмол товар ва хом ашёларнинг улгуржи ва чакана нархлари, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарилган ҳамда импорт қилинган маҳсулотлар бўйича талаб, таклиф динамикаси бўйича даврий маълумотларни шакллантириш, қисқа ва узоқ муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш, товар ва хом ашё номенклатураси ва турлари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам тўплаш ва янгилаб бориш ва бошқалардан иборат.

 

Директор – Саматов Набихон Субихонович

Телефон: 71 2070033/10-05

Электрон манзил: n.samatov@rtsb.uz