Хабарлар


2019 ЙИЛ 06 МАЙ - 12 МАЙ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 06-12 майларида “ЎзРТХБ” АЖ да 796,5 млрд сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан 12,9% ошган. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 315,1 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ Инха Университети талабалари учун биржа фаолияти бўйича учрашув ўтказилди.

“ЎзРТХБ” АЖ вакиллари Тошкент шаҳридаги Инха Университетига ташриф буюрдилар. Талабаларга биржа фаолиятини таништириш тақдимоти бўлиб ўтди. Биржа фаолияти бўйича видеороликлар намойиш этилди, барча савдо майдончалари ҳақида тушунча берилди, биржа савдоларини ташкиллаштириш, давлат харидлари, кўргазма-ярмарка савдолари, автомобиллар давлат рақамлари аукциони, шунингдек брокерлик идоралари фаолияти тўғрисида ва бошқалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Батафсил

«ЎЗРТХБ» АЖ ЖАМОАСИ СИЗНИ, ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ ВА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДАГИ БУЮК ҒАЛАБАНИНГ 74 ЙИЛЛИГИ БИЛАН САМИМИЙ ТАБРИКЛАЙДИ!

«ЎЗРТХБ» АЖ ЖАМОАСИ СИЗНИ, ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ ВА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДАГИ БУЮК ҒАЛАБАНИНГ 74 ЙИЛЛИГИ БИЛАН САМИМИЙ ТАБРИКЛАЙДИ!

Батафсил

2019 ЙИЛ 29 апрель - 5 май КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 29 апрелдан 5 майгача “ЎзРТХБ” АЖ да 705,7 млрд. сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан 32,5%га пасайган.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ да “РУСАЛ” Россия компаниясининг маҳсулоти биржа савдоларига қўйилди

“РУСАЛ” Россия алюмин компанияси ишлаб чиқарадиган – II АКЛП-ПТ-7E, 9,5мм маркали алюмин симини сотиш учун № 21438 – сонли янги биржа контракти очилган. Алюмин етказиб берувчи сифатида ХК “Power Cable Technology” иштирок этмоқда.

Батафсил

Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича қарор қабул қилинди

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, кичик бизнес субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини камайтириш мақсадида Ўзбекистон Республика Президентининг 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302 сонли “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 22-28 АПРЕЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 22-28 апрелларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1,04 трлн сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан деярли ўзгармади. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 507,8 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖ фаолиятининг 2019 йил I чорак якунлари

“ЎзРТХБ” АЖ умумий савдо айланмаси ҳажми 2019 йил I чоракда 9 381,7 млрд сўмни ташкил қилди ва 2018 йилнинг I чорагига нисбатан 61% га ўсди.

Батафсил

ЎзРТХБ «Russia Smart Innovation» Тошкент бизнес-форумида иштирок этди

2019 йил 24-26 апрель кунларида Тошкентда «EXPO-RUSSIA UZBEKISTAN 2019» иккинчи халқаро россия-ўзбекистон саноат кўргазмаси ва «Russia Smart Innovation» Тошкент бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Батафсил