Хабарлар


Буғдой биржа савдолари орқали имтиёзли асосда сотилмоқда

Жорий йилнинг 12 августидан бошлаб, экспорт қилишга мўлжалланган маҳаллий озиқ-овқат буғдойи “ЎзРТХБ” АЖ очиқ биржа савдоларига доимий равишда қўйиб келинмоқда. Биржа савдоларида бўғдой сотувчилари сифатида “Ўздонмаҳсулот” АК тизимига кирувчи корхоналар иштирок этишмоқда. Айни пайитда биржанинг котировкалаш варағига 1 тоннали лот билан 3-синф бўғдойни сотиш бўйича 22 та намунали шартномалар киритилган.

Батафсил

АИ-91 бензини учун биржа котировкаси 6370,9 минг сўмни ташкил этди

2019 йилнинг 19-23 августларида ўтказилган биржа савдо якунларига кўра, «ЎзРТХБ» АЖ биржа савдоларига жами 1910,0 тонна АИ-91 русумли автомобиль бензини қуйилди. Жумладан, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ биржа савдоларига 1590,0 тонна, ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ 320,0 тонна АИ-91 русумли бензинини сотув учун қўйишди. Сотувчи томонидан белгиланадиган АИ-91 бензин учун бошланғич нарх, унинг бир тонна учун 6216,4 минг сўмни ташкил этди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 19 АВГУСТ - 25 АВГУСТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 19-25 августларида “ЎзРТХБ” АЖ да 856,1 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 11,9%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 9,7% га ўсиб, 464,0 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Биржа орқали сотилган авторақамларнинг ҳажми 245 млрд сўмдан ошди

«ЎзРТХБ» АЖнинг «AVTORAQAM» электрон савдо платформаси ишга туширилган пайтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг бўлинмалари томонидан 245,0 млрд сўмдан юқори 50 мингта автомобиль рақам белгилари сотилди. Битта битимнинг ўртача қиймати 5,0 млн сўмни ташкил этди.

Батафсил

АИ-91 автобензини бўйича ҳафталик котировка бошланғич нарх даражасида сақланди

2019 йилнинг 12-16 августларида ўтказилган биржа савдо якунларига кўра, «ЎзРТХБ» АЖ биржа савдоларига жами 1485,0 тонна АИ-91 русумли автомобиль бензини қуйилди. Сотувчи томонидан белгиланадиган АИ-91 бензин учун бошланғич нарх, унинг бир тонна учун 6112,1 минг сўмни ташкил этди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 12 АВГУСТ - 18 АВГУСТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 12-18 августларида “ЎзРТХБ” АЖ да 765,3 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 8% га ўсиб, 422,9 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

АИ-91 русумли автобензин биржада деярли бошланғич нархда сотилди

2019 йил 15 август куни «ЎзРТХБ» АЖ биржа савдоларига жами 720,0 тонна АИ-91 русумли автомобиль бензини қуйилди. Жумладан, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ биржа савдоларига 600,0 тонна, ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ 120,0 тонна АИ-91 русумли бензинини сотув учун қўйишди. Сотувчи томонидан белгиланадиган АИ-91 бензин учун бошланғич нарх, унинг бир тонна учун 6216,4 минг сўмни ташкил этди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 5 АВГУСТ - 11 АВГУСТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 5-11 августларида “ЎзРТХБ” АЖ да 795,4 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 391,5 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Наманган ва Фарғонада “ЎзРТХБ” АЖнинг навбатдаги матбуот анжуманлари ўтказилди

2019 йил 8-9 август кунлари “ЎзРТХБ” АЖ томонидан Наманган ва Фарғонада “Маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқишда “ЎзРТХБ” АЖ хорижий савдо майдончаларининг афзалликлари” мавзусида семинарлар бўлиб ўтди. Семинарлар доирасида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжуманлари ҳам ўтказилди. Тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад кенг жамоатчиликни “ЎзРТХБ” АЖ биржа савдолари орқали маҳаллий товарларни экспорт қилиш имкониятлари билан таништиришдан иборат бўлди.

Батафсил