Хабарлар


“ЎзРТХБ” АЖ Жиззах филиали ОАВ учун матбуот анжуманини ўтказди

2019 йил 30 июнь куни “ЎзРТХБ” АЖ Жиззах филиали биносида “ЎзРТХБ” АЖ электрон тижоратининг ривожланиш истиқболари” мавзусида семинар ва матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда электрон савдо иштирокчилари, давлат харидларининг буюртмачилари ва етказиб берувчилари, уяли алоқа компанияларининг операторлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 10 ИЮНЬ - 16 ИЮНЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 10-16 июнларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1,0 трлн сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан кўрсаткич икки маротаба ошди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми ҳам аввалги ҳафтага нисбатан икки маротабага ўсиб, 552,5 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Биржанинг хорижий савдо майдончалар тармоғи кенгаймоқда

Маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқишда биржа механизмларидан кенг фойдаланиш ва талаб қилинадиган товарлар импорти эвазига ички бозорлардаги нархларни барқарорлаштириш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ ўзининг хорижий савдо майдончалари тармоғини кенгайтиришни давом эттирмоқда. Биржанинг янги савдо майдончалари Россия Федерацияси, Қирғизистон ва Қозоғистонда очилди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ онлайн-аукционида биринчи мобиль телефон рақами сотилди

2019 йил 11 июнда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг ахборот тизимида чиройли сонлар комбинациясига эга мобиль телефон рақамини сотиш бўйича илк битим тузилди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 3 ИЮНЬ - 9 ИЮНЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 3 июндан 9 июнгача “ЎзРТХБ” АЖ да 522,4 млрд сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан 38,2% камайган. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 295 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

ЎзРТХБ мобиль телефон рақамларини сотиш бўйича янги савдо платформасини ишга туширмоқда

2019 йил 4 июндан бошлаб “ЎзРТХБ” АЖ чиройли сонлар комбинациясига эга уяли телефон рақамларини сотиш бўйича янги савдо платформаси ва mobilraqam.uzex.uz вебсайтини тест режимида ишга туширди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 27 МАЙ - 2 ИЮНЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 27 майдан 2 июнгача “ЎзРТХБ” АЖ да 845 млрд сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан 14,6% камайган. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 425 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ Сирдарё филиали матбуот анжуманини ўтказди

2019 йил 30 май куни Гулистон шаҳрида биржа савдолари ва давлат харидлари иштирокчилари учун семинар бўлиб ўтди. Мазкур тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Батафсил

Россия ва Ўзбекистон қўшма комиссиянинг йиғилиши доирасида ЎзРТХБ томонидан ҳужжатлар имзоланди.

Жорий йилнинг 30 май куни Урганчда Россия ва Ўзбекистон Бош вазирлари даражасида қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Қўшма комиссиянинг якунларига кўра икки мамлакат ўртасида кўпқиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро савдо товар айланма ҳажмини янада ошириш ва номенклатурасини диверсификациялаш, турли соҳаларда истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган бир қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилинди.

Батафсил