Хабарлар


“ЎзРТХБ” АЖ да биржа экспортини кенгайтириш бўйича анжуман ўтказилди

2019 йил 11 сентябрда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг марказий офисида “Экспорт йўналишида тузилган биржа битимлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ, “Трастбанк” ХАБ ва “Транскапиталбанк” ОАЖ ҳамкорлигида тузилган лойиҳани амалга ошириш” мавзусида анжуман ўтказилди. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро савдо ҳажмларни ошириш, экспорт қилинадиган товарлар номенклатурасини кенгайтиришдан иборат бўлди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 02 СЕНТЯБРЬ - 08 СЕНТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 2-8 сентябрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 570,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 287,5 млрд сўмни ташкил этди. Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 4 савдо иш кунида 478,1 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Ҳафта якунлари: биржа котировкалари

2019 йил 26-30 август кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 26 АВГУСТ - 01 СЕНТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 26 август – 01 сентябрь кунлари “ЎзРТХБ” АЖ да 846,6 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 462,2 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

"ЎзРТХБ” АЖ Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан тадбирлар ўтказди.

27 - 30 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28-йиллиги муносабати билан “ЎзРТХБ” АЖ бош офисида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Давлатимизнинг асосий миллий байрами арафасида “ЎзРТХБ” АЖ ходимлари орасида шахмат, шашка, стол тенниси ва тортилиш бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақаларнинг дастлабки босқичида ўтказиладиган спорт турлари, мусобақа иштирокчилари ва ҳайъат аъзолари аниқланди. Қуръа натижаларига кўра ҳар бир мусобақанинг жуфтликлари ҳам белгилаб олинди.

Батафсил

Буғдой биржа савдолари орқали имтиёзли асосда сотилмоқда

Жорий йилнинг 12 августидан бошлаб, экспорт қилишга мўлжалланган маҳаллий озиқ-овқат буғдойи “ЎзРТХБ” АЖ очиқ биржа савдоларига доимий равишда қўйиб келинмоқда. Биржа савдоларида бўғдой сотувчилари сифатида “Ўздонмаҳсулот” АК тизимига кирувчи корхоналар иштирок этишмоқда. Айни пайитда биржанинг котировкалаш варағига 1 тоннали лот билан 3-синф бўғдойни сотиш бўйича 22 та намунали шартномалар киритилган.

Батафсил

АИ-91 бензини учун биржа котировкаси 6370,9 минг сўмни ташкил этди

2019 йилнинг 19-23 августларида ўтказилган биржа савдо якунларига кўра, «ЎзРТХБ» АЖ биржа савдоларига жами 1910,0 тонна АИ-91 русумли автомобиль бензини қуйилди. Жумладан, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ биржа савдоларига 1590,0 тонна, ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ 320,0 тонна АИ-91 русумли бензинини сотув учун қўйишди. Сотувчи томонидан белгиланадиган АИ-91 бензин учун бошланғич нарх, унинг бир тонна учун 6216,4 минг сўмни ташкил этди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 19 АВГУСТ - 25 АВГУСТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 19-25 августларида “ЎзРТХБ” АЖ да 856,1 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 11,9%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 9,7% га ўсиб, 464,0 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Биржа орқали сотилган авторақамларнинг ҳажми 245 млрд сўмдан ошди

«ЎзРТХБ» АЖнинг «AVTORAQAM» электрон савдо платформаси ишга туширилган пайтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг бўлинмалари томонидан 245,0 млрд сўмдан юқори 50 мингта автомобиль рақам белгилари сотилди. Битта битимнинг ўртача қиймати 5,0 млн сўмни ташкил этди.

Батафсил