Хабарлар


2019 ЙИЛ 23 - 29 СЕНТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 23-29 августларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1003,8 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 7,9% га ўсиб, 481,2 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ Навои ва Бухорода матбуот анжуманлари ўтказди

2019 йилнинг 26-27 сентябрь кунлари Навоий ва Бухорода “ЎзРТХБ” АЖ томонидан “Биржа савдолари ва электрон тижоратни янада ривожлантиришда электрон логистика порталининг роли ва аҳамияти” мавзусида семинарлар бўлиб ўтди. Семинарлар доирасида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжуманлари ҳам ўтказилди. Тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад кенг жамоатчиликни биржанинг янги логистика порталида биржа савдолари ва электрон давлат харидлари иштирокчилари учун яратилган имкониятлар билан таништиришдан иборат бўлди.

Батафсил

Ҳафталик котировкалар: газ ва карбамиднинг нархлари пасайди

2019 йил 16-20 сентябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 16 - 22 СЕНТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 16-22 сентябрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1035,4 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 4% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 8,5% га ўсиб, 446,0 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ да актёр Ёдгор Саъдиев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

2019 йил 20 сентябрда, ҳафта якуни арафасида, “ЎзРТХБ” АЖ га Ўзбекистоннинг таниқли актёри, режиссёри, продюсери ва халқ артисти, Ҳамза номли Давлат мукофоти лауреати Саъдиев Ёдгор Хабибович ташриф буюрди.

Батафсил

Биржа орқали 100,0 минг тоннадан ортиқ буғдой сотилди

2019 йилнинг августидан бошлаб, “Ўздонмаҳсулот” АК маҳаллий тадбиркорлик субъектларига кейинчалик экспорт қилиш шарти билан маҳаллий озиқ-овқат буғдойини биржа савдолари орқали сотмоқда.

Батафсил

Ҳафталик котировкалар: олтиннинг баҳоси ўсди

2019 йил 9-13 сентябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 9 - 15 сентябрь КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 9-15 сентябрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 995,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 75% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 43% га ўсиб, 411,1 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Қозоғистон фонд биржаси вакиллари ЎзРТХБ га ташриф буюрдилар.

2019 йил 12 сентябрида Қозоғистон фонд биржасининг (KASE) делегацияси “ЎзРТХБ” АЖ га бошқарув раиси Алина Алдамберген бошчилигида ташриф уюштирди. Делегация таркибига, шунингдек, ривожланиш бўйича директор Кайрат Турмагамбетов, эмитентлар билан ишлаш департаменти директори Эльвира Серсенбаева, эмитентлар ва инвесторлар билан ишлаш Департаментининг етакчи мутахассиси Азим Жарасов, ахборот ва статистика Департаменти бош мутахассиси Тамара Шодиева кирдилар, ҳамда брокерлик корпусларининг вакиллари иштирок этдилар.

Батафсил