Хабарлар


UZEX ҳафталик дайжести (3 – 9 август)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 3 – 9 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 019,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 22,5% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 87,4% - биржа савдолари, 4,6% - кўргазма-ярмарка савдолари, 7,4% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

UZEX биржаси электрон ҳужжат алмашинуви хизматини ишга туширди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси exdoc.uz электрон ҳужжат алмашинуви тизимини ишга туширди. Бу 2020 йил – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да биржа томонидан амалга оширилган учинчи (биринчи лойиҳа – янгиланган КЯС, иккинчиси – электрон танлов ва тендер) йирик лойиҳа ҳисобланади.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (27 июль – 2 август)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 27 июль – 2 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 832,0 млрд сўмлик товарлар сотилди. Бунда сотувларнинг 85,0% - биржа савдолари, 5,0% - кўргазма-ярмарка савдолари, 9,3% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Сўнгги икки ҳафтада цементнинг биржадаги нархи 15% га пасайди

Якунланаётган ҳафтада Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида цемент нархлари пасайишни давом эттирди.

Батафсил

Mobiuz “чиройли” мобиль рақамлари биржанинг онлайн-аукциони орқали сотилади

2020 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси ва “Mobiuz” (Universal Mobile Systems) мобил алоқа оператори ўртасида талаб юқори бўлган мобил рақамларни биржанинг онлайн ауциони орқали сотиш бўйича келишувга эришишди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 июль)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 20 – 26 июль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 997,1 млрд сўмлик товарлар сотилди. Бунда сотувларнинг 86,0% - биржа савдолари, 5,0% - кўргазма-ярмарка савдолари, 8,3% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

"Жиззах" ва "Қўқон" эркин иқтисодий зоналар корхоналари ўз маҳсулотларини биржа орқали сотишади

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси "Жиззах" ва "Қўқон" эркин иқтисодий зоналарининг Дирекциялари билан меморандумлар имзолади. Бундан кўзланган асосий мақсад ЭИЗ резидент-корхоналарига биржа савдоси ва электрон тижоратнинг бозор воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз маҳсулотларини сотишда кўмаклашишдан иборатдир.

Батафсил

Биржанинг цемент бозорида нархларни пасайиш тенденцияси шаклланди

Якунланаётган ҳафтада Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг цемент бозори нархларининг пасайиш тенденциясини намоён этмоқда.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ ва “Ўзчармсаноат” уюшмаси ўртасида меморандум имзоланди

2020 йил 24 июлда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Ўзчармсаноат уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Батафсил