“ЎзРТХБ” АЖ “Коррупцияга қарши курашиш менеджменти тизими” ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича сертификатга эга бўлди | Новости

02 Апр 2021

Жорий йил 2 апрель куни “ЎзРТХБ” АЖ марказий аппарати биносида “Коррупцияга қарши курашиш менеджменти тизими” ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича сертификатни топшириш маросими ўтказилди.

“ЎзРТХБ” АЖ сертификатлаш “СERTinternational” сертификатлаш органи томонидан амалга оширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Маълумот учун: ISO 37001:2016 стандарти – ташкилотда порахўрликка қарши самарали тизимни яратиш учун халқаро моделни ўз ичига олган дунёдаги биринчи халқаро стандарт.

Коррупцияга қарши бошқарувнинг яхлит тизимини яратиш жараёнида ташкилотнинг фаолияти ҳар томонлама кўриб чиқилди, хусусан, ишга қабул қилиш, биржа аъзоларини аккредитациядан ўтказиш, биржа савдолари ва давлат харидларини ташил этиш жараёнидан тортиб то турли йўналишдаги фаолият бўйича контрагентлар ва бизнес ҳамкорлар билан ишлаш жараёни ўрганилди.

Амалга оширилаётган ишларнинг  аҳамияти ва заруриятини англаб, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи 20 дан ортиқ маҳаллий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва қайта кўриб чиқилди. Жараённи амалга оширишга масъул бўлган ходимлар ўқитилиб, тегишли сертификатга эга бўлдилар. Интеграциялашган бошқарув тизими бўйича Бошқарув раиси ўринбосари К.Прокудина тайинланди.

Коррупцияга қарши хизматнинг юқори раҳбарият билан бевосита ва тўғридан-тўғри ўзаро таъсирини таъминлаш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгаши томонидан коррупцияга қарши курашиш масалаларини кўриб чиқиш учун масъул этиб Зияев Азиз Абдуҳакимович тайинланди.

Мувофиқликни назорат қилиш, коррупцияга қарши кураш ва ахборот хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи этиб Тўйчиев Мансуржон Тўлқин ўғли тайинланди.

Агар Сиз коррупция аломатлари, порахўрлик ёки шу каби бошқа ноқонуний ҳаракатлар гувоҳи бўлсангиз, қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

Call-марказ телефон рақами: + 99871 207-00-33;

Ишонч рақами: +998 71 213-33-03;

Биржанинг Telegram-канал манзили: @uzexanticorruptionbot;

Биржанинг электрон почта манзили: info@rtsb.uz

Мувофиқликни назорат қилиш, коррупцияга қарши кураш ва ахборот хавфсизлиги бошқармаси ходимига мурожаат қилиш.

Шуни таъкидлаш керакки, ISO 37001:2016 сертификатини олган ташкилот талбиркорлар, ҳокимият органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларга шаффоф, қонуний ва энг яхши жаҳон амалиёти асосида бизнес юритиш қобилиятига эга эканлигини кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, “ЎзРТХБ” АЖ сифат менеджменти тизимининг навбатдаги кузатув аудитидан муваффақиятли ўтди ва биржа савдолари, электрон давлат харидлари ва электрон тижоратни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мос деб топилди.

Назорат аудити давомида биржа бўлинмаларининг иши ISO 9001:2015 стандарти талабларига, сифат менеджменти тизимининг ишлаб чиқилган жараёнларига ва биржанинг меъёрий-услубий ҳужжатларига мувофиқлиги баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, “ЎзРТХБ” АЖ сифат менеджменти тизимига мувофиқликни тасдиқловчи ISO 9001:2015 халқаро стандарти сертификатини 2017 йилда илк марта олганди.

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Кўрилди: 557