КорпИнфо телеграм каналининг “Трастбанк уже не владеет долей в УзРТСБ?!” номли ахбороти юзасидан муносабат | Новости

06 Янв 2021
Жорий йилнинг 5 январь куни КорпИнфо телеграм каналида “Трастбанк уже не владеет долей в УзРТСБ?!” сарлавҳаси билан ахборот эълон қилинган.
Мазкур маълумот Банкнинг расмий веб сайти (www.trustbank.uz) ва Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайти саҳифасидаги Корпоратив ахборот ягона порталига (www.openinfo.uz) жойлаштирилган 36-сонли муҳим фактнинг (Банкнинг аффилланган шахслари рўйхати) нотўғри талқин этилиши орқали юз берган.
2020 йилнинг 30 декабрида Банкка тегишли “ЎзРТХБ” АЖ акцияларининг бир қисмини қонунчиликда белгиланган тартибда ўзга шахсга ўтказилган. Мазкур ўтказилиш амалга оширилганидан сўнг Банкка тегишли “ЎзРТХБ” АЖ акциялари пакети 20 фоиздан кам улушни ташкил этиб, бу ҳолат 36-сонли муҳим фактнинг “Аффилланган шахслар рўйхати”даги ўзгаришлар эълон қилиш мажбуриятини келтириб чиқарган. Банк томонидан мазкур муҳим факт белгиланган муддат ва тартибда эълон қилинган.
Шуни маълум қиламизки, бугунги кунда Банкка тегишли “ЎзРТХБ” АЖ акциялари пакети 20 фоиздан кам миқдорни ташкил этгани сабабли аффилланган шахслар рўйхатида акс эттирилмаган.

Манбаа : Трастбанк Ахборот хизмати

Кўрилди: 407