Импорт қилинган ECO-93 бензини биржа савдоларига қўйила бошланди | Новости

16 Сен 2020

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдоларига илк бор Туркманистонда ишлаб чиқарилган импорт қилинган ECO-93 бензини қўйила бошланди.

Автобензининг сотувчиси сифатида "Nara-Komfort Servis" МЧЖ иштирок этмоқда. Товарни етказиб бериш шартлари – EXW сотувчи омборидан олиб кетиш. Янги биржа товарининг бошланғич нархи маҳсулотнинг 100 килограмми учун 600 минг сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, турли хил манбалардан олинган маълумотларга кўра, бир тонна бензин ўртача 1293-1370 литрни ташкил этади.

Биржа савдоларида иштирок этиш учун ЎзРТХБ” АЖ да онлайн аккредитациядан ўтиш ва биржанинг брокери билан шартнома тузиш лозим.

Маълумот учун: ЕСO-93 автобензини Туркманистонда 2019 йилдан буён ишлаб чиқарилади. ЕСO-93 автобензинидан фойдаланилганда зарарли чиқиндилар миқдори – олтингугурт оксиди 50 баробар, азот оксиди – 5 баробар, углерод оксиди – 2 баробар, углеводород 20 фоизгача камаяди.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 2074