UZEX биржаси etender.uzex.uz электрон танлов ва тендерни ишга туширди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали xarid.uz нинг оператори сифатида электрон танлов ва тендер савдо тизимини etender.uzex.uz янги вебсайтида ишга туширди.
Давлат харидлари бўйича янги электрон савдо тизими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сон “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Бу 2020 йил – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да биржа томонидан амалга оширилган иккинчи (биринчи лойиҳа – янгиланган КЯС) йирик лойиҳа ҳисобланади.
Давлат харидлари бўйича янги тизимни яратишдан кўзланган асосий мақсад танлов ва тендерларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш, ҳамда давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилишдан иборатдир.
Давлат харидлари бўйича танлов ва тендерларни янги тартибда ўтказилиши бир қатор афзаликларга эга, шу жумладан:
1. Танлов ва тендерлар электрон шаклда ўтказилади. Танлов ва тендерларда буюртмачи ва етказиб берувчилар аксарият операцияларни шахсий кабинет орқали амалга оширадилар. Масалан, танлов ва тендерда иштирок этиш учун барча ҳужжатлар электрон шаклда юборилади. Бундан аввал ушбу ҳужжатлар конвертда, яъни қоғоз шаклида юборилар эди.
2. Етказиб берувчиларнинг таклифлари белгиланган мезонлар асосида автоматик тарзда баҳоланади. Танлов ва тендер ғолибларини аниқлашнинг бошланғич босқичида келиб тушган таклифлар белгиланган мезонлар асосида автоматик тарзда, яъни инсон омилисиз, электрон тизим томонидан баҳоланади.
3. Танлов ва тендернинг ғолиблари шаффофлик ва ошкоралик тамойиллари асосида аниқланади. Танлов ёки тендер якунларига кўра қабул қилинадиган қарорлар электрон баённома шаклида харид комиссияси аъзолари томонидан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилади. Савдо ғолиби билан шартнома ҳам электрон шаклда тузилиб, тарафларнинг электрон рақамли имзо билан имзоланади ва шартномалар реестрига киритилади. Шунингдек танлов ва тендернинг натижалари давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида ошкор этилади.
Қўшимча маълумот учун, UZEX биржасининг Call-маркази операторлари ва мутахассисларига @uzexfeedbackbot телеграм боти ёки қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
(+71) 207-00-33 (11-62 қисқа рақам).
(+71) 213-33-45.
(+71) 213-33-51.
Manbaa: "O'zRTXB" AJ PR bo'limi
Boshqa yangiliklar:
- UZEX haftalik dayjesti (4-10-noyabr)
- Hududlarda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari davom etmoqda
- Birjada suyultirilgan gaz narxi arzonlashda davom etmoqda
- UZEX haftalik dayjesti (28-oktabr – 3-noyabr)
- Samarqandda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari bo‘lib o‘tdi
- Birja faoliyatining 2024-yil 9 oylik yakunlari bo‘yicha matbuot anjumani o‘tkazildi