2020 ЙИЛ 3 - 9 ФЕВРАЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ
2020 йилнинг 3-9 февралларида “ЎзРТХБ” АЖ да 983,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 10%га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 26% га ўсиб, 489,2 млрд сўмни ташкил этди.
Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 805,2 млрд сўмдан 885,9 млрд сўмгача ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 1,4 млн. АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт таркибида пахта толаси 69%, полиэтилен маҳсулотларнинг улуши 10%, техник мойларнинг улуши 4% ва бошқа маҳсулотларнинг улуши 17% ни эгаллашди.
Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 35,3 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 10,8 млрд сўмга етди, ёки тузилган битимларнинг 31% ни эгаллади.
Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 59,1 млрд сўмни ташкил этиб, 26% га ўсди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 9% га ўсиб, 13,4 млрд сўмни ташкил этди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 785 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 19,7% биринчи тоифадаги авторақамларга 47,4% иккинчи ва 32,9% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Manbaa: "O'zRTXB" AJ PR bo'limi
Boshqa yangiliklar:
- UZEX haftalik dayjesti (4-10-noyabr)
- Hududlarda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari davom etmoqda
- Birjada suyultirilgan gaz narxi arzonlashda davom etmoqda
- UZEX haftalik dayjesti (28-oktabr – 3-noyabr)
- Samarqandda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari bo‘lib o‘tdi
- Birja faoliyatining 2024-yil 9 oylik yakunlari bo‘yicha matbuot anjumani o‘tkazildi