Биржада 2020 йилнинг энг фаол брокер ва трейдерлари эътироф этилди | Новости

31 Дек 2020
2020 йил 31 декабрь куни Янги йил байрами арафасида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ да видеоалоқа орқали йиллар мобайнида самарали меҳнат қилиб келаётган биржанинг фахрий трейдерлари ва 2020 йил якунларига кўра энг фаол брокерлик идораларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Видеоанжуман бошида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқаруви раиси Зиёвиддин Бадриддинов сўзга чиқиб, биржа аъзолари ва ходимларини кириб келаётган Янги 2021 йил билан табриклади ва тадбир қатнашчиларининг келгуси фаолиятларига улкан муваффақиятлар тилади.
 
 
 
 
 
 
 
Биржа раҳбари ўз нутқида бозор иқтисодиётининг муҳим таркибий қисми сифатида фаолият юритаётган Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси 2020 йилда турли йўналишлар бўйича кўплаб ижобий ютуқларга эришгани ва бунга брокерлар, трейдерлар, савдо майдончалари ҳамда умуман биржа жамоасининг барча аъзолари ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан муносиб ҳисса қўшганлигини таъкидлади.
 
Шу муносабат билан, йил якунига кўра, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг барча ҳудудий филиалларида қуйидаги кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлган трейдерлар ва энг фаол бир гуруҳ брокерлик идоралари ўз ҳудудларида турли номинацияларда мукофотлар билан тақдирландилар:
 

"Фахрий трейдер" номинацияси ғолиблари

Брокерлик идораси рақами

Юридик шахс номи

Трейдернинг
Ф.И.Ш.

Сурхондарё вилояти

11156

"Шерзод Брок Сервис Систем" ХФ

Сайдуллаев Кахрамон Салманович

Қашқадарё вилояти

4045

"Кашкадарё олтин пахтаси" ХК

Сафаров Жамшид Шукруллаевич

Бухоро вилояти

3538

"Ruxsora-Aziz" ХФ

Хусенов Азизали Ашурович

Наманган вилояти

9009

"Osiyo Brok Kafolat" МЧЖ

Ибрахимов Фахриддин Юсупович

Андижон вилояти

10576

"Хожизода" МЧЖ

Хайдаров Акмалжон Акрамович

Сирдарё вилояти

7015

"UNIVERSAL GOLD SERVIS" ХК

Алиқулова Нодира Сапаровна

Самарқанд вилояти

13011

"Broker-Feruz-Turaxodjaeb" МЧЖ

Сайитов Зиёдилло Пулатович

Фарғона вилояти

8082

"Беш-бола" ХК

Сайдалиев Бахтиер

Навоий вилояти

5048

"NUR-BOYTEREK-SENTOB" ХК

Юнусов Нурбек Мурзакатович

Жиззах вилояти

6666

"Oskal Volka" ХК

Жавлонов Аваз Турабекович 

Хоразм вилояти

12103

"Juman - Ali" ХФ

Кутлимуратов Эркин Жуманазарович

Тошкент шаҳри

644

"ALFA BENEFIT" ХК

Муллоджонова Зулфия Абдуллажоновна

Қорақалпоғистон Республикаси

2133

"CENTRAL LICO IMEX" ХК

Утегенов Аманбай Абдреимович

 
 

"Энг фаол брокер" номинацияси ғолиблари

Брокерлик идораси рақами

Юридик шахс номи

Сурхондарё вилояти

11712

"Хайрабод-СТС" СИЧК

Қашқадарё вилояти

4024

"OTABEK-MUNISA" МЧЖ

Бухоро вилояти

3570

"BURKHAN MUXAMMAD FAYZ" МЧЖ

Наманган вилояти

9096

"Veles Kapital Brok" ХК

Андижон вилояти

10427

"So'nmas Savdo" ХК

Сирдарё вилояти

7084

"WINNER BROK GROUP" ХК

Самарқанд вилояти

13015

"Madina brok Konsalt Servis" МЧЖ

Фарғона вилояти

8045

"RENOVATION BROKER" ХК

Навоий вилояти

5001

"Dolzarb Faoliyat" ХК

Жиззах вилояти

6576

"Suxrobbek- Kamronbek" ХК

Хоразм вилояти

12700

"BOG'OT TOVAR XOM ASHYO" ХК

Тошкент шаҳри

159

"POWER BROKER" ХК

Қорақалпоғистон Республикаси

2082

"ARS Brok Nukus" ХК

 
Шунингдек, биржа савдоларини ташкиллаштиришда фаоллик ва самарадорлик намоён этган ҳамда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарган Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Самарқанд филиали маклери Юлдашев Фуркат Фархадович, ҳамкасбларнинг кўпчилик овози билан биржанинг “Йил маклери” номинациясида ғолиб деб эътироф этилди.
 
Байрам тадбири якунида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг раҳбари Ўзбекистонда биржа фаолиятининг ривожланишига ҳисса қўшаётган барчага такроран ўз миннатдорчиликларини билдириб, уларга янги 2021 йилда омад, юқори чўққилар ва янги зафарлар тилади.

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Кўрилди: 988