UZEX ҳафталик дайжести (14 – 20 декабрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 14 – 20 декабрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 420,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 25,4% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 86,7% - биржа савдолари, 3,5% - кўргазма-ярмарка савдолари, 9,4% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 587,4 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг 29,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 966 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,3 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 3,6% биринчи тоифадаги авторақамларга, 10,3% иккинчи, 12,7% учинчи, 14,7% тўртинчи, 22,0% бешинчи ва 36,6% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 231,2 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 6 710,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 2 612,0 тоннаси, яъни 38,9% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 84 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 882,0 минг сўмдан 11 981,3 минг сўмгача, яъни 7,0% га пасайди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси маҳсулотни бир тоннаси учун 13 497,8 минг сўмни ташкил этди.
Шакар
Биржанинг шакар бозорида ҳам нархларнинг нисбатан пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 4 508,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 4 312,0 тоннаси, яъни 95,7% сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 814,9 минг сўмдан 6 782,6 минг сўмгача пасайган. Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 6 814,3 минг сўмни ташкил этди.
Цемент
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 96 325,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 87 546,0 тоннаси, яъни 90,9% сотилди. Шу билан бирга, биржа савдоларига қўйилаётган цемент ҳажмининг пасайганлиги сабабли, унинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари ҳам аввалги ҳафтага нисбатан камайиб, ўртача кунлик сотув ҳажмлари 17,5 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 608,3 минг сўмдан 586,5 минг сўмгача ёки 3,6% га пасайган.
Бензин
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 23 952,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 21 736,1 тоннаси, яъни 90,7% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 47 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 845,8 минг сўмдан 5 727,9 минг сўмгача ёки 2,0% га пасайди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 5 787,5 минг сўмни, АИ-91 – 6 759,4 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Manbaa: "O'zRTXB" AJ PR bo'limi
Boshqa yangiliklar:
- UZEX haftalik dayjesti (11–17–noyabr)
- UZEX haftalik dayjesti (4-10-noyabr)
- Hududlarda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari davom etmoqda
- Birjada suyultirilgan gaz narxi arzonlashda davom etmoqda
- UZEX haftalik dayjesti (28-oktabr – 3-noyabr)
- Samarqandda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari bo‘lib o‘tdi