Спорт-соғлик гарови
Жаҳонда COVID-19 коронавирус пандемиясининиг юзага келиши дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолининг соғлом ҳаёт кечириш даражаси заиф эканлигини кўрсатди.
Шу билан бирга, COVID-19 коронавирус инфекцияси аввало юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари ҳамда семизлик (ортиқча вазн) касаллигига чалинган фуқароларимизнинг соғлиғига айниқса салбий таъсир кўрсатмоқда.
2020 йил 30 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон фармони имзоланди. Барча идоралар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ушбу фармон ижросини таъминлаш ишлари бошлаб юборилди.
Жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, тиклаш ва реабилитация ишлари ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш, бу борада тегишли шарт-шароитларини яратиш лозим. Фуқаролар “Соғлом турмуш тарзи” платформасида (www.1hls.uz) рўйхатдан ўтишлари ҳамда ундан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Биржа ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ҳафтанинг шанба кунларида югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этиш ва ушбу мусобақаларни байрамона руҳда, “шоу” кўринишида ўтказиш, ғолиб ва совриндорлар рағбатлантирилиши йўлга қўйилди. Шунингдек, ходимлар ўртасида декабрь ойида стол тенниси бўйича “Бошқарув раисининг кубоги” мусобақасини ўтказиш режалаштирилди.
Manbaa: "O'zRTXB" AJ PR bo'limi
Boshqa yangiliklar:
- UZEX haftalik dayjesti (18 – 24 – mart)
- Birjaning mobilraqam.uzex.uz savdo tizimida rekord qayd etildi
- Navro‘z bayrami munosabati bilan birjada tadbirlar o‘tkazildi
- UZEX haftalik dayjesti (11 – 17 – mart)
- Buxoroda birja faoliyati bo‘yicha media-trening o‘tkazildi
- UZEX haftalik dayjesti (4 – 10 – mart)