2019 ЙИЛ 30 ДЕКАБРЬ - 2020 ЙИЛ 5 ЯНВАРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

07 Янв 2020

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 426,2 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 1,1 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида суюлтирилган газннинг улуши – 93%, пахта толаси 7% ни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 9,7 млрд сўмни ташкил қилди, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар эса 5,3 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 54,3% ни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 27,8 млрд сўмга тенг бўлди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 6,8 млрд сўмдан ошди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 588 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,7 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 21,9% биринчи тоифадаги авторақамларга, 50,2% иккинчи ва 27,9% учинчи тоифа авторақамларга

Манбаа : Пресс служба АО "УзРТСБ"

Кўрилди: 4126