2020 ЙИЛ 20 - 26 ЯНВАРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

27 Янв 2020

2020 йилнинг 20-26 январларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 034,6 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 8% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 15% га ўсиб, 435,8 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 842,7 млрд сўмдан 927,0 млрд сўмгача ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 3,6 минг АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт таркибида суюлтирилган газнинг улуши 45%, пахта толаси 21%, полиэтилен маҳсулотлари 17%, ва бошқа маҳсулотларнинг улуши 17% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 51,2 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 28% га ўсиб 14,5 млрд сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 53,3 млрд сўмни ташкил этиб, 43% га ўсди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 13,1 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 680 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,1 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 16,8% биринчи тоифадаги авторақамларга 49,1% иккинчи ва 34,1% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Манбаа : Пресс служба АО "УзРТСБ"

Кўрилди: 3266