2020 ЙИЛ 13 - 19 ЯНВАРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

20 Янв 2020

2020 йилнинг 13-19 январларида “ЎзРТХБ” АЖ да 953,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 33%га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 39% га ўсиб, 377,9 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 671,5 млрд сўмдан 842,7 млрд сўмгача ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 830,6 минг АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт таркибида полиэтилен маҳсулотларнинг улуши 41%, пахта толаси 41% ва техник мойларнинг улуши 18% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 174% га ўсиб 70,3 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 9,9 млрд сўмга етди, ёки тузилган битимларнинг 14% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 37,2 млрд сўмни ташкил этиб, 2,3 маротабага ўсди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 9,3 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 781 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,7 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 19,3% биринчи тоифадаги авторақамларга 49,6% иккинчи ва 31,1% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Манбаа : Пресс служба АО "УзРТСБ"

Кўрилди: 3260