Ҳафта якунлари: биржа котировкалари | Новости

05 Сен 2019

2019 йил 26-30 август кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 2518,0 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди ва сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси товарнинг бир тоннаси учун 6385,4 минг сўмни, унинг бошланғич нархи эса – 6216,4 минг сўмни ташкил этди. АИ-91 русумли бензиннинг ҳафталик котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан жами 0,2% га ўсди. Биржа савдолари давомида АИ-91 русумли автобензинини сотиб олиш учун буюртмалар юридик шахслар, шу жумладан йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар, тадбиркорлик субъектлари ва автомобиль ёқилғи қуйиш шахобчалари томонидан келиб тушди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газни ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 7769,7 млн сўмлик 2020,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 4% га ўсиб бир тонна учун 3846,4 минг сўмни ташкил этди. Савдоларда харидор сифатида суюлтирилган газни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга корхоналар қатнашишди.

СТ 12-35 ГС арматура (ўлчамли) бозори бироз ўзгарувчанликни намоён этмоқда. Унинг биржа орқали сотилган ҳажми жами 772,0 тоннани ташкил қилган. Қора металл сотувчилари “Ўзметкомбинат” АЖ таркибига кирувчи корхоналар ҳисобланади. Арматуранинг биржа котировкаси унинг бир тоннаси учун 5774,8 минг сўмни, бошланғич нархи эса – 5757,8 минг сўмни ташкил этди. Аввалги ҳафта билан таққослаганда нархларнинг ўсиши 5,8% ни ташкил этди.

Цемент бозори қурилиш мавсумининг якуний босқичига ўтишидан олдин нархлар барқарорлигини кўрсатмоқда. ПЦ М-400 Д-20 цемент бўйича ҳафталик нархлар деярли ўзгармади ва унинг бир тоннаси 471,0 минг сўмни ташкил қилди. Фаол сотилаётган бошқа маркали цементларнинг нархлар диапазони 372,3-495,7 минг сўмни ташкил этмоқда.

Биржа бозорининг салмоқли қисмини эгаллаб турган пахта толаси ҳам мувозанатни сақлаб келмоқда. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (ўрта класс)даги пахта толаси бўйича нархлар 1,5% га пасайиб, бир тонна учун 12918,3 минг сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 10827,0 минг сўмдан 13 974,6 минг сўмгача бўлди. Биржа савдоларида асосан пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга маҳаллий тўқимачилик корхоналари иштирок этишди.

Бир ҳафта давомида I-0754 маркали қуйма полиэтиленнинг биржада шаклланган нархи бир тонна учун 10945,5 минг сўмдан 10908,8 минг сўмгача пасайди. Ушбу маркали полиэтиленнинг биржа орқали сотилган ҳажми 10,0 тоннани ташкил этди. Полимер маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари биржада полиэтилен ва полипропилен сотувчилари ҳисобланади.

Карбамид бозорида нархлар тренди ўз йўналишини ўзгартирди. Карбамиднинг баҳоси олдинги бир нечта ҳафталар мобайнида пасайиб келганидан сўнг, ўтган ҳафтада бир тоннаси учун 1794,7 минг сўмгача кўтарилди. Минерал ўғитларни ҳафта давомида фермер хўжаликлари, кластерлар, ишлаб чиқариш ва воситачилик корхоналари харид қилишди.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 4080