2019 ЙИЛ 26 АВГУСТ - 01 СЕНТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

04 Сен 2019

2019 йилнинг 26 август – 01 сентябрь кунлари “ЎзРТХБ” АЖ да 846,6 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 462,2 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 726,9 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси 2,7 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида пахта толаси 76%, полиэтиленнинг турли маркалари 24% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 29,3 млрд сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 17,2 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 58,9% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 87,2 млрд сўмни ташкил этди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 12,7% га юқори. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 18,8 млрд сўмни ташкил этиб 9,5% га ошди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 741 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,3 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 20,4% биринчи тоифадаги авторақамларга, 48,7% иккинчи ва 30,9% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 4140