2019 ЙИЛ 23 - 29 СЕНТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

30 Сен 2019

2019 йилнинг 23-29 августларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1003,8 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 7,9% га ўсиб, 481,2 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 2,7% га камайиб, 872,2 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси 399,0 минг АҚШ долларини ташкил этди. Шундан, 341,7 минг АҚШ долларлик полиэтилен, ва 57,0 минг АҚШ долларлик саноат мойи сотилди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 33,7 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 8,6 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 25,6% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 95,5 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 20,5 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 537 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,4 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 21% биринчи тоифадаги авторақамларга 46% иккинчи ва 33% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 870