Ҳафталик котировкалар: газ ва карбамиднинг нархлари пасайди | Новости

24 Сен 2019

2019 йил 16-20 сентябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 3221,8 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди, ва шундан 3062,8 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан деярли ўзгармади ва бир тоннаси учун 6452,7  минг сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 22,0 млрд сўмлик 6798,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 20,3% га пасайиб, бир тонна учун 3257,0 минг сўмни ташкил этди.

Қора металл бозорида айрим ўзгаришлар кузатилмоқда. СТ 12-35 ГС арматуранинг нархи 0,1% га пасайди, бир тоннаси учун 5763,7 минг сўмни ташкил этди. Биржа орқали сотилган барча турдаги қора металлнинг ҳажми жами 6,2 минг тоннани ташкил қилган.

Олтиннинг нархи бошланғич нархининг ўсиши хисобига кўтарилди. Савдо якунларига кўра ЎзРТХБ да 45,5 млн сўмлик 100 гр Au-1 маркали олтин сотилган. Биржа котировкаси сўнгги савдо якунларига нисбатан 0,3% га ошиб, 1 гр олтин учун 454,5 минг сўмни ташкил қилган.

Цемент бозори ҳам кичик ўсишни кўрсатмоқда. ПЦ М-400 Д-20 цемент бўйича нархлар аввалги ҳафтага нисбатан 0,5% га усиб, бир тонна учун нархи 481,9 минг сўм миқдорида белгиланди. Фаол сотилаётган бошқа маркали цементларнинг нархлар диапазони 360,2-620,0 минг сўмни ташкил этмоқда.

Биржада пахта толаси учун юқори даражадаги талаб сақланмоқда. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (ўрта класс)даги пахта толаси бўйича нархлар 4,1% га ўсиб, бир тонна учун 13,2 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 9,6 млн сўмдан 14,0 млн сўмгача бўлди.

Плёнка ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган F-0120 полиэтиленнинг бир тонна учун нархи 12,9 млн сўмни ташкил этиб 1,4 % га ўсди. Ўтган ҳафтада жами 1,9 минг тонна полиэтилен сотилган.

Карбамид бозорида мувозанат ҳолат қайд этилмоқда. Карбамиднинг баҳоси ўтган ҳафтада 1,1% га пасайиб, бир тоннаси учун 1761,6 минг сўмни ташкил этди. Умуман олганда, ҳафта давомида биржа савдолари орқали 39,0 минг тонна минерал ўғитлар сотилди.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 826