2019 ЙИЛ 29 ИЮЛЬ - 4 АВГУСТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

05 Авг 2019

2019 йилнинг 29 июлдан 4 августгача бўлган даврда “ЎзРТХБ” АЖ да 784,7 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 416,1 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 618,0 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган полиэтилен ва полипропилен 401 минг АҚШ долларини ташкил этди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми аввалги хафтага нисбатан 3 маротабадан юқорига ўсиб 79,0 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 54,9 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 69,5% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 84,8 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 18,4 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 727 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,8 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 20,8% биринчи тоифадаги авторақамларга 51,6% иккинчи ва 27,6% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 4065