"ЎзРТХБ” АЖ Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан тадбирлар ўтказди. | Новости

31 Авг 2019
27 - 30 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28-йиллиги муносабати билан “ЎзРТХБ” АЖ бош офисида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.
 
 
Давлатимизнинг асосий миллий байрами арафасида “ЎзРТХБ” АЖ ходимлари орасида шахмат, шашка, стол тенниси ва тортилиш бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақаларнинг дастлабки босқичида ўтказиладиган спорт турлари, мусобақа иштирокчилари ва ҳайъат аъзолари аниқланди. Қуръа натижаларига кўра ҳар бир мусобақанинг жуфтликлари ҳам белгилаб олинди.
 
 
Мусобақалар бир нечта босқичларда ўтказилиб, улар давомида барча турнир иштирокчилари ҳақиқий спорт характери ва ғалаба қозониш учун катта иштиёқ ва кучли иродани намойш этдилар. Ҳар бир спорт тури бўйича шиддатли кураш финалларга қадар давом этди. Ўз навбатида биржа ходимларининг мусобақаларда фаол иштироки ахил ва самарали корпоратив жамоани шакллантиришнинг яққол намунаси ҳам бўлди.
 
 
 
Мусобақалар натижаларига кўра турли йўналишлар бўйича қуйидаги ғолиб ва совриндорлар аниқланди:
 
Шахмат.
1 ўрин - Игамбердиев Акмал.
2 ўрин - Рахмонов Мухаммад Рустамхон.
3 ўрин - Крюков Кирилл.
 
 
Шашка.
1 ўрин - Хайитов Алишер.
2 ўрин - Исроилов Ботир.
3 ўрин - Гафаров Рахим.
 
 
Стол тенниси.
1 ўрин - Тўйчиев Мансур.
2 ўрин - Ахмедов Фарход.
3 ўрин - Саидахмедов Азиз.
 
 
Аёллар ўртасида шашка.
Совринли ўрин - Аметова Шохсанам.
 
Турникда тортилиш.
Совринли ўрин – Вахобов Баходир. 
 
Брусда тортилиш.
Совринли ўрин – Бекзотилло Хикматов.
 
Ердан тортилиш.
Совринли ўрин - Туйчиев Жамшид.
 
 
Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақилликнинг 28 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказилди. Мусобақа ғолиблари эсдалик совғалар ва мукофотлар билан тантанали равишда тақдирланди.
 
 
 
 
Тадбирда “ЎзРТХБ” АЖ бошқарув раиси Фарохидин Ибрагимов барча биржа ходимларини мамлакатимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни билан табриклади. Биржа раиси ўз табригида барчага сиҳат-саломатлик, яхши кайфият, оилавий бахт ва улкан муваффақиятлар тилади!
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 4313