Буғдой биржа савдолари орқали имтиёзли асосда сотилмоқда | Новости

28 Авг 2019

Жорий йилнинг 12 августидан бошлаб, экспорт қилишга мўлжалланган маҳаллий озиқ-овқат буғдойи “ЎзРТХБ” АЖ очиқ биржа савдоларига доимий равишда қўйиб келинмоқда. Биржа савдоларида бўғдой сотувчилари сифатида “Ўздонмаҳсулот” АК тизимига кирувчи корхоналар иштирок этишмоқда. Айни пайитда биржанинг котировкалаш варағига 1 тоннали лот билан 3-синф бўғдойни сотиш бўйича 22 та намунали шартномалар киритилган.

Мазкур маҳсулот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан очиқ электрон биржа савдолари орқали маҳаллий тадбиркорлар учун имтиёзли равишда кейинчалик экспорт қилиш шарти билан сотилмоқда.

Хусусан, биржа орқали харид қилган бўғдойни бўғдой ёки ун шаклида экспорт қилинганда, 20% қўшимча қиймат солиғи тадбиркорларга имтиёз сифатида қайтарилади. Яъни, тадбиркорлар бошланғич нархи 1 932,0 минг сўмлик бўғдойни биржа савдолари орқали ҚҚСни ҳисобга олмаганда аслида унинг бир тоннасини 1 610,0 минг сўмга харид қилишади.

Жорий йилнинг 27 август ҳолатигача ўтказилган савдо натижаларига кўра тадбиркорлик субъектлари тақдим этилган имтиёздан фойдаланган ҳолда биржа савдолари орқали қиймати жами 38,0 млрд сўмдан юқори деярли 20,0 минг тонна бўғдойни сотиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, биржа савдоларида харидор сифатида иштирок этиш учун биржада аккредитациядан ўтиш, ҳисоб-китоб клиринг палатасида ҳисобварақасини очиш ва брокерлик идораси билан шартнома тузиш керак. Биржа савдоларида иштирок этиш бўйича батафсил видео-қўлланма биржанинг www.uzex.uz веб-сайтида жойлаштирилган.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 3875