АИ-91 автобензини бўйича ҳафталик котировка бошланғич нарх даражасида сақланди | Новости

19 Авг 2019
2019 йилнинг 12-16 август кунларида ўтказилган биржа савдо якунларига кўра, «ЎзРТХБ» АЖ биржа савдоларига жами 1485,0 тонна АИ-91 русумли автомобиль бензини қуйилди. Сотувчи томонидан белгиланадиган АИ-91 бензин учун бошланғич нарх, унинг бир тонна учун 6112,1 минг сўмни ташкил этди.
 
Ҳафталик биржа савдо натижаларига кўра «ЎзРТХБ» АЖда 1,5 млрд сўмлик 246,2 тонна (савдога қўйилган ҳажмдан 16,6%) АИ-91 бензини сотилган. АИ-91 русумли бензиннинг ҳафталик котировкаси унинг амалдаги бошланғич нархи атрофида сақланди ва бензиннинг бир тонна учун 6118,2 минг сўмни ташкил этди.
 
Биржа савдолари давомида АИ-91 русумли автобензинини сотиб олиш учун буюртмалар юридик шахслар, шу жумладан йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар, тадбиркорлик субъектлари ва автомобиль ёқилғи қуйиш шахобчалари томонидан келиб тушди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июндаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисидаги” 633-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 15 августдан бошлаб АИ-91 русумли автомобиль бензинининг чакана нархи биржа савдолари орқали белгиланмоқда.
 
Биржа савдоси орқали сотилган товар ресурлари учун расмий биржа котировкалари ҳафталик асосда белгиланади ва «ЎзРТХБ» АЖ нинг www.uzex.uz расмий вебсайтида эълон қилинади.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 4711