2019 ЙИЛ 12 АВГУСТ - 18 АВГУСТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

19 Авг 2019

2019 йилнинг 12-18 августларида “ЎзРТХБ” АЖ да 765,3 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 8% га ўсиб, 422,9 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 3,8% га камайиб, 655,4 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси 2,2 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида полиэтилен турли маркалари 90%, ва пахта толаси маҳсулотлари 10% эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 16,1 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 4,6 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 28,7% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 11,7% га ўсиб 91,4 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 19,5 млрд сўмни ташкил этиб, аввалги ҳафтага нисбатан 16,7% га кўпайди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 632 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 16,8% биринчи тоифадаги авторақамларга 52,5% иккинчи ва 30,7% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 4546