“ЎзРТХБ” АЖНИНГ 2019 ЙИЛ I ЯРИМ ЙИЛЛИК ЯКУНЛАРИ | Новости

09 Июл 2019

“ЎзРТХБ” АЖ умумий савдо айланмаси ҳажми 2019 йилнинг I ярим йиллик якунига кўра 20 949,0 млрд сўмни ташкил қилди ва 2018 йилнинг I ярим йиллик якунига нисбатан 56% га ўсди. Кичик ва хусусий тадбиркорлар иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2018 йилнинг мос даври билан солиштирганда 60% га ўсиб, 10 150,7 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдолари орқали тузилган битимларнинг ҳажми 2018 йилнинг I ярим йиллик якунига нисбатан 46,9%га ўсиб, 18 637,8 млрд сўмни ташкил этди. Сотувчи корхоналар савдолар давомида бозор нархларининг шаклланиши эвазига 1 087,2 млрд сўмлик қўшимча даромад олишди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида электрон давлат харидлари бўйича 1 585,5 млрд сўмлик битимлар тузилиб, маблағларнинг тежалиши – 308,5 млрд сўмни ташкил этди. Кўргазма ярмарка савдоларида 3%га ўсиб, 653,4 млрд сўмлик битимлар тузилди.

Шунингдек биржанинг онлайн аукционида 72,3 млрд сўмлик 17 448 авторақамлар сотилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 4,1млн сўмни ташкил этди.

Биржанинг валюта савдо майдончаси ва кўргазма-ярмарка савдолари орқали 76,0 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 54,7% га кўпдир. Шу жумладан биржа экспортининг таркибини пахта толаси (49,2%), полиэтилен (27,4%), нефть маҳсулотлари (14,5%) ва суюлтирилган газ (9,3%) каби товар позициялари эгаллашди.

Жорий йилнинг I ярим йиллик якунига кўра “ЎзРТХБ” АЖ га 1007 фуқаролар мурожаатлари, шу жумладан 96 таси жисмоний шахслардан ва 911 таси юридик шахслардан келиб тушди. Бундан ташқари биржанинг Call-маркази томонидан 26513 та телефон қўнғироқлари қабул қилинган, ҳамда 535 та қўнғироқлар “Ишонч телефони” бўйича келиб тушган. Мазкур мурожаатлар аниқ муддатларда ва сифатли кўриб чиқилиб, кўтарилган масалалар бўйича қонунчилик доирасида тегишли ечимини топиш чоралари кўрилган.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 3641