2019 ЙИЛ 1 ИЮЛЬ - 7 ИЮЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

08 Июл 2019

2019 йилнинг 1-7 июлларида “ЎзРТХБ” АЖ да 747,5 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 385,1 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 637,3 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси аввалги ҳафтага нисбатан 3 маротабага ошиб, 7,8 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида полиэтиленнинг турли маркалари 39%, пахта толаси 27%, суюлтирилган газ 17%, ва бошқа маҳсулотлар 17% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 44,3 млрд сўмни ташкил қилди, бу кўрсаткич аввалги ҳафта кўрсаткичига нисбатан 18,9% га ошган. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 5,2 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 11,8% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 62,5 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 15,1 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 663 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,3 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 19,2% биринчи тоифадаги авторақамларга, 48,1% иккинчи ва 32,7% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 3921