“Трастбанк” ХАБ, “Транскапиталбанк” ОАЖ ва “ЎзРТХБ” АЖ ўртасида уч томонлама меморандум имзоланди | Новости

02 Июл 2019

2019 йил 26 июнь куни Москва шаҳрида “Трастбанк” ХАБ, “Транскапиталбанк” ОАЖ ва “ЎзРТХБ” АЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Маморандум жорий йилнинг 30 май куни Урганч шаҳрида Россия ва Ўзбекистон Бош вазирлари даражасида ўтказилган қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши қарорини ижроси доирасида имзоланди.

Имзоланган хужжат ЎзРТХБ мижозлари ўртасидаги ҳисоб-китоб операцияларини “Трастбанк” ХАБнинг “Транскапиталбанк” ОАЖдаги ҳисобварақлари орқали амалга ошириш учун ягона хизмат кўрсатиш механизмини жорий этиш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича ишларни ҳамкорликда олиб боришни кўзда тутади.

Ушбу механизм биржа савдолари орқали амалга ошириладиган ташқи савдо операциялари бўйича ҳисоб-китобларни оптималлаштириш, транзакцияларни ўтказиш тартибини соддалаштириш ва ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича қушимча воситаларни қўллаш имконини беради, ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги ташқи савдо айланмасининг ҳажмини ошириш бўйича стратегик вазифаларни ҳал этишга хизмат қилади.

Маълумот учун: «Транскапиталбанк» ОАЖ – барча банк операцияларини амалга оширувчи универсал банк. Активлар ва устав капитал бўйича Россиянинг 50 та энг йирик банкларига киради. 

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 469