«COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) чиройли мобиль рақамларга 50% чегирма тақдим этди | Новости

16 Июл 2019

Жорий йилнинг 15 июлидан бошлаб «COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) “ЎзРТХБ” АЖнинг mobilraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн-аукцион орқали сотиладиган чиройли сонлар комбинациясига эга уяли телефон рақамлар акциясини бошлади. Акция доирасида, чиройли мобиль рақам харидорлари учун қуйидаги бонуслар тақдим этилади:

– 2019 йил 31 декабргача биржанинг вебсайтида харид қилинган мобиль рақамининг бошланғич нархига 50% чегирма.

– 2019 йил 16 октябргача биржанинг вебсайтида мобиль рақамларни харид қилган абонентлар учун атиги 1 сўм эвазига бир марталик бонус сифатида Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун 10 000 дақиқа берилади.

Батафсил маълумот учун Ucell компаниясининг абонентларини қўллаб-қувватлаш марказига (+99893) 180-00-00 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) 2019 йилнинг 4 июнидан бошлаб пулли тоифадаги мобиль рақамларини mobilraqam.uzex.uz вебсайтида биржанинг электрон савдо тизимига қўйиб бормоқда.

Манбаа : Пресс-служба АО УзРТСБ

Кўрилди: 16013