2019 ЙИЛ 24 ИЮНЬ - 30 ИЮНЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

01 Июл 2019

2019 йилнинг 24-30 июнларида “ЎзРТХБ” АЖ да 929,4 млрд сўмлик битимлар тузилди, яъни кўрсаткич аввалги ҳафта даражасидан 6% атрофида пасайди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми ҳам аввалги ҳафтага нисбатан 9% га камайиб 495,6 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 855,7 млрд сўмдан 801,3 млрд сўмгача камайди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси 1,8 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида полиэтилен турли маркалари 50%, пахта толаси маҳсулотлари 47%, ва саноат мойи 3% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 37,3 млрд сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 11,1 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 29,8% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 88,3 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 19,1 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 649 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 18,5% биринчи тоифадаги авторақамларга, 49,9% иккинчи ва 31,6% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 496