2019 ЙИЛ 17 ИЮНЬ - 23 ИЮНЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

24 Июн 2019

2019 йилнинг 17-23 июнларида “ЎзРТХБ” АЖ да 990,2 млрд сўмлик битимлар тузилди, яъни кўрсаткич аввалги ҳафта даражасида сақланиб қолди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми ҳам аввалги ҳафтага нисбатан деярли узгармаган ва 549,5 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 922,5 млрд сўмдан 855,7 млрд сўмгача камайди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси 3,4 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида пахта толаси маҳсулотлари 57%, полиэтилен турли маркалари 21% ҳар хил нефт маҳсулотлари 12% ва бошқа маҳсулотлар 10% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 39,4 млрд сўмни ташкил қилиб, аввалги ҳафтага нисбатан 40,3% га ошди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 11,2 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 29,4% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 65 млрд сўмдан 92,4 млрд сўмгача, яъни 42,1% га ўсди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 18,5 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 739 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,7 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 18,1% биринчи тоифадаги авторақамларга, 54% иккинчи ва 27,9% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 871