“ЎзРТХБ” АЖ Жиззах филиали ОАВ учун матбуот анжуманини ўтказди | Новости

21 Июн 2019

2019 йил 20 июнь куни “ЎзРТХБ” АЖ Жиззах филиали биносида “ЎзРТХБ” АЖ электрон тижоратининг ривожланиш истиқболари” мавзусида семинар ва матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда электрон савдо иштирокчилари, давлат харидларининг буюртмачилари ва етказиб берувчилари, уяли алоқа компанияларининг операторлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўтказилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад, кенг жамоатчиликни биржанинг электрон тижорат йўналишида ишга туширилган янги лойиҳалар билан таништириш, ҳамда “ЎзРТХБ” АЖ Жиззах филиали томонидан мижозларга, шу жумладан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа ишбилармонларга тақдим этилаётган биржа хизматлари тўғрисида маълумотларни тақдим этишдан иборат бўлди.

image

Анжуман бошланишида “ЎзРТХБ” АЖ фаолиятининг 2019 йил 5 ойлик якунлари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Умуман олганда ЎзРТХБда 2019 йилнинг январь-май даврида 17,5 трлн сўмлик битимлар тузилган бўлиб, бу 2018 йилнинг мос даври билан солиштирганда 60,4% га кўпдир. Биржа орқали амалга оширилган экспортнинг ҳажми 48%га ўсиб, 66,8 млн АҚШ долларини ташкил қилди.

Бизнеснинг биржа ва аукцион савдоларидаги фаол иштироки эвазига “ЎзРТХБ” АЖ товар айланмасининг жадал суръатлар билан ўсишига эришилди. Шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 8,3 трлн сўмни ташкил этди ёки 2018 йилнинг 5 ойи билан солиштирганда 63%га ўсди. Тадбиркорлар биржа орқали 5,6 трлн сўмлик товар ресурсларини харид қилиб, 2,7 трлн сўмлик ишлаб чиқарилган маҳсулотларини сотишди.

image

2019 йилнинг январь-май ойларида амалга оширилган кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳажми 528,6 млрд сўмни ташкил этди ва бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 2% га кўп демакдир.

Давлат харидлари бўйича xarid.uz тизимида деярли 1,3 трлн сўмлик битимлар тузилди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағларини тежалиши 241,6 млрд сўмни ташкил этди.

Avtoraqam.uzex.uz онлайн аукциони орқали 14,6 мингдан зиёд автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларини қиймати жами 61,5 млрд сўмни ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ Жиззах филиалида 167,0 млрд сўмлик битимлар тузилиб, ўсиш 47,5%ни ташкил этди. Кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳажми 3%га кўтарилиб, 5,1 млрд сўмга тенг бўлди. Бундан ташқари Жиззах вилоятида онлайн-аукцион орқали 1,4 млрд сўмлик 455 та авторақам сотилган. Сотилган авторақамларнинг қиймати ўтган йилга нисбатан 2,5 маротабага ўсди.

Семинарда таъкидланганидек, “ЎзРТХБ” АЖ муқобил савдо майдончаларини янада ривожлантиришга қаратилган фаол ишларни амалга оширишни давом эттирмоқда. Бугунги кунда биржада электрон тижоратнинг B2B, B2C ва B2G моделлари мувафаққиятли фаолият юритмоқда. Ушбу йўналишда биржанинг истиқболли лойиҳаларидан бири мобиль рақамларни сотиш бўйича жорий этилган янги савдо платформаси ҳисобланади. Ушбу тизим mobilraqam.uzex.uz вебсайтда жорий йилнинг июнь ойининг бошидан ишга туширилди.

Анжуман доирасида чиройли сонлар комбинациясига эга уяли телефон рақамларини сотиш бўйича янги савдо платформасининг тақдимоти бўлиб ўтди ва харидорларнинг шахсий кабинети орқали онлайн-аукционда иштирок этиш тартиби батафсил тушунтирилди.

Таъкидланганидек, харидорлар онлайн-аукционда иштирок этиш учун mobilraqam.uzex.uz  вебсайтида рўйхатдан ўтишлари ва биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатасига (ҲКП) рақамнинг бошланғич баҳосидан 10%ни ташкил қиладиган гаров маблағларини киритишлари керак. Битимлар бўйича барча ҳисоб-китоблар биржанинг ҲКП орқали юридик шахсларнинг нақдсиз тўловлари ва жисмоний шахсларнинг пластик карталари асосида амалга оширилади.

image

Аукционлар онлайн-режимда бошланғич нархларни кўтарилиш тартибида буюртмалар берилган пайтдан бошлаб камида икки иш куни давом этади. Савдо жараёнида соф рақобат шароитини яратиш мақсадида ҳар бир келиб тушган қарши таклиф рақобат тартиботини қўшимча 10 дақиқага узайтиради. Энг юқори нархни таклиф қилган харидор ғолиб деб эътироф этилади. Мазкур жараён инсон омилининг иштирокисиз тизим томонидан автоматик тарзда амалга оширилади.

Айни пайтда mobilraqam.uzex.uz вебсайтига «COSCOM» МЧЖ (Uсellтм) компаниясининг 100га яқин мобиль рақамлари сотувга қуйилган. Ўз навбатида бошқа уяли алоқа компаниялар ҳам электрон аукцион савдосида мобиль рақамларини сотувчиси сифатида иштирок этиш учун “ЎзРТХБ” АЖ билан келишув тузишлари мумкин.

Биржанинг Call-маркази операторлари (+99871) 207-00-33 телефон рақами орқали мобиль рақамларни сотиш бўйича онлайн-аукционда иштирок этиш масалалари юзасидан туну кун маслаҳат бериб келмоқда.

Анжуман давомида тадбир иштирокчилар томонидан ЎзРТХБ электрон тижорат савдо платформаларини такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар келиб тушди. Шу жумладан, авторақамларни сотиш бўйича яратилган савдо тизимнинг шахсий кабинетларининг функционал имкониятларини яхшилаш бўйича қарор қабул қилинди.

image

Тадбир якунида биржа мутахассислари журналистлар ва анжуманнинг бошқа иштирокчилари қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 549