2019 ЙИЛ 10 ИЮНЬ - 16 ИЮНЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

17 Июн 2019

2019 йилнинг 10-16 июнларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1,0 трлн сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан кўрсаткич икки маротаба ошди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми ҳам аввалги ҳафтага нисбатан икки маротабага ўсиб, 552,5 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 439,2 млрд сўмдан 922,5 млрд сўмгача ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси 553,9 минг АҚШ доллардан 4,9 млн АҚШ долларгача ошди. Экспортнинг таркибида пахта толаси маҳсулотлари 41%, суюлтирилган газ 32%, полиэтилен турли маркалари 20% ва нефт кокси 7% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 28,1 млрд сўмни ташкил қилиб, аввалги ҳафтага нисбатан икки маротабага ошди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 5,9 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 21% ни эгалади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида 65 млрд сўмлик битимлар тузилган. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 12,9 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 728 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 22,4% биринчи тоифадаги авторақамларга, 48,2% иккинчи ва 29,4% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 4790