Хабарлар

Халқаро эксперт фьючерс савдолари бўйича семинар ўтказди

2019 йил 17 октябрда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг марказий офисида фьючерс савдолари бўйича халқаро эксперт ва Чикаго товар биржаси (CME Group) нинг мутахассиси Александр Белозерцев иштирокида “Ўзбекистонда фьючерс шартномаларини жорий қилиш имкониятлари ва истиқболлари” мавзусида семинар ўтказилди. Анжуманни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад маҳаллий мутахассисларга фьючерс савдолари юзасидан маслахат бериш ва “ЎзРТХБ” АЖ да муддатли шартномаларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Батафсил

"ЎзРТХБ" АЖ Бошқарув Раисини тайинлаш тўғрисида

«ЎзРТХБ» АЖ Кузатув кенгашининг 16.10.2019 йилдаги баённомасига мувофиқ Бадриддинов Зиёвиддин Боситович “ЎзРТХБ” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимига тайинланди.

Батафсил

Ун ва дон бозор нархларида баҳоланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 866-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 15 октябрдан:

Батафсил

2019 ЙИЛ 7 - 13 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 7-13 октябрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 807,2 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 19,6%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 11,3% га ўсиб, 345,7 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Товар-хом ашё биржалар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди

Биржа фаолиятини янада ривожлантириш ва нарх шакллантиришнинг бозор механизмларини яратиш, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни сотиб олишда тенг шароитлар яратиш ҳамда республикада биржа савдосини фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Президенти 2019 йил 8 октябрда “Товар-хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484 сонли қарорини қабул қилди.

Батафсил

Ҳафталик котировкалар: қурилиш молларига талаб сақланмоқда

2019 йил 30 сентябрь – 4 октябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖ да ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 30 СЕНТЯБРЬ 6 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 30 сентябрь – 6 октябрь кунлари “ЎзРТХБ” АЖ да 674,8 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 310,6 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Суюлтирилган газнинг биржадаги нархи пасайиб бормоқда

Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархларнинг пасайиш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг июль-сентябрь ойларида суютирилган газнинг биржа котировкаси 22,1% га, яъни маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4443,0 минг сўмдан 3460,3 минг сўмгача пасайди.

Батафсил

Ҳафталик котировкалар: нархлар устувор равишда пасайди

2019 йил 23-27 сентябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархларнинг устувор равишда пасайиши кузатилди.

Батафсил