2019 ЙИЛ 29 апрель - 5 май КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ
2019 йилнинг 29 апрелдан 5 майгача “ЎзРТХБ” АЖ да 705,7 млрд. сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан 32,5%га пасайган.
Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 945,3 млрд сўмдан 607,7 млрд сўмга камайди. Валюта савдо майдончаси орқали 5,3 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилиб, сотув ҳажми 2,3 баробарга ўсди. Экспорт таркибида полиэтиленнинг турли маркалари 91 % ва газолин 6% ни эгаллади.
Кўргазма-ярмарка савдолар ҳафталик ҳажми 24,1 млрд сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 2,8 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 11,8%ни эгалади.
Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида 71,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 14,0 млрд сўмни ташкил этди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 716 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,8 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 17,5% биринчи тоифадаги авторақамларга, 46,5% иккинчи ва 36% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Manbaa: "O'zRTXB" AJ PR bo'limi
Boshqa yangiliklar:
- UZEX haftalik dayjesti (4-10-noyabr)
- Hududlarda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari davom etmoqda
- Birjada suyultirilgan gaz narxi arzonlashda davom etmoqda
- UZEX haftalik dayjesti (28-oktabr – 3-noyabr)
- Samarqandda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari bo‘lib o‘tdi
- Birja faoliyatining 2024-yil 9 oylik yakunlari bo‘yicha matbuot anjumani o‘tkazildi