“ЎзРТХБ” АЖда 2018 йил якунлари бўйича акционерларининг умумий йиллик йиғилиши ўтказилди | Новости

29 Май 2019

2019 йил 24 май куни биржанинг марказий биносида “ЎзРТХБ” АЖ акционерларининг 2018 йил натижалари бўйича умумий йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.

image

Тадбир давомида жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича йиллик ҳисоботи, Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясининг 2018 йил учун ҳисоботлари акционерлар томонидан тасдиқланди. Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига янги аъзолар сайланди.

image

“ЎзРТХБ” АЖ фаолияти тарихида илк маротаба чет эллик инвестор жамият акциядорлари йиғилишида иштирок этиб ва биржа фаолиятининг 2018 йил якунларига ижобий баҳо берди.

image

“ЎзРТХБ” АЖ Бошқарувининг Раиси Фарохидин Ибрагимов ўз нутқида таъкидлаганидек, “ЎзРТХБ” АЖ 2018 йилдаги фаолияти мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш дастури ва Биржани ўрта (2016-2018й.) ва узоқ муддатли (2016-2025й.) даврлар учун ривожлантириш стратегиясининг муҳим устувор вазифаларини амалга оширишга қаратилди.
 
2018 йил якунига кўра “ЎзРТХБ” АЖда 31,8 трлн сўмга тенг битимлар тузилди, бу эса 2017 йилга нисбатан 129,6 % га ёки 2,3 маротабага кўпдир. Шу жумладан, кўрсаткичларнинг ўсиши биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди. Биржа орқали амалга оширилган экспорт битимларининг ҳажми 2,1 баробарга ўсиб, 125,9 млн АҚШ долларини ташкил қилди.
 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 15,9 трлн сўмни ташкил қилиб, 2017 йилга нисбатан 70%га ошди. Тадбиркорлар биржа орқали 11,2 трлн сўмлик товар ресурсларини харид қилиб, 4,7 трлн сўмлик ишлаб чиқарилган маҳсулотларини сотишди.
image
Сотувчи корхоналар биржа савдолари платформасида реал бозор нархларнинг шаклланиши эвазига 3,9 трлн сўм миқдорида қўшимча даромадга эга бўлишди.
 
Шунингдек ҳисобот даврида биржанинг ташқи алоқаларини ривожлантириш, савдо инфратузилмасини кенгайтириш, савдолар шаффофлигини ошириш ва электрон тизимларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилди.
 
Қозоғистон «ЕТС», Белорус универсал товар биржаси, Қирғизистон фонд биржаси, Туркманистон давлат товар хом-ашё биржаси, Козоғистон “Каспий” товар биржаси, “Москва биржаси” АЖ, “Санкт-Петербург” Халқаро товар биржаси,  «Санкт-Петербург» товар биржаси, Истамбул биржаси, Арманистон биржаси ва бошқа хорижий биржалари билан алоқалар ўрнатилиб, улар билан ҳамкорлик кучайтирилди.
 
Қозоғистон, Белорусия, Хитой ва Россия давлатларида 8та савдо майдончалари, 20та брокерлик идоралар, ва 110тадан ошиқ савдо иштирокчилари аккредитациядан ўтказилди.
image
Кузатув кенгашини тавсияларига кўра, акционерлар томонидан 2018 йилнинг соф фойданинг 52,2% дивидентлар тўловига йўналтирилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Бир дона оддий акция учун дивиденд акциядорларнинг дивидент дарамодининг 87,3%ни таъминлайди.
 
Корпоратив бошқарув кодекси талабларига мувофиқ “ЎзРТХБ” АЖ фаолиятининг самарадорлиги мустақил таҳлилдан ўтказилиб, корпоратив бошқарув тизимининг якуний баҳоси юқори – 1177 балл ёки 98,08%га лойиқ, деб топилди. Бу чора-тадбирлар биржа фаолиятининг шаффофлигини оширишга ва жамиятнинг стратегик бошқарувида акционерлар ролини кучайтиришга хизмат қилди.
 
Савдо тизимларини такомиллаштириш ва янги биржа хизматларини жорий этиш, бизнес-жараёнларни автоматлаштириш, ҳисоб-китоб ва логистика соҳасида янги электрон хизматларни жорий этиш 2019 йил учун устувор вазифалари сифатида белгиланди.
 
Йиғилиш якунларига кўра “ЎзРТХБ” АЖ Бошқарувининг 2018 йилги фаолияти акционерлар томонидан қониқарди деб топилди.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 235