Биржанинг IT мутахассислари чет эллик касбдошлари билан тажриба алмашдилар | Новости

27 Май 2019

Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Санкт-Петербургда .NET платформасида дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишга бағишланган Россияда энг йирик  DotNext анжумани бўлиб ўтди. Конференцияда 600 дан зиёд иштирокчилар, шу жумладан дастур таъминотчилари, лойиҳа менежерлари, техник директорлар ва синовчи ходимлар тўғридан-тўғри ва онлайн режимда қатнашдилар.

Анжуман давомида Россия, Европа ва АҚШнинг етакчи экспертлари маърузалар билан сўзга чиқишди. DotNext анжумасининг асосий мавзулари: CLR, GC, JIT платформалари, амалиётларда кенг қўлланиладиган дастурий воситалар, уларнинг самарадорлигини ошириш, кўп тармоқли дастурлаш, платформаларда янги қулайликларни жорий этилиши ва мураккаб кейслар учун ечим топиш.

Махсус муҳокама майдончаларида биржа ходимлари Google, Microsoft, JetBrains ва бошқа йирик IT компанияларининг дастурчилари билан сўнгги инновацион ютуқлар мавзусида суҳбат қурдилар ва дастурларни ишлаб чиқиш соҳасида тажриба алмашдилар.

Хусусан, .NET платформасини истиқболлари, дастурлар самарадорлигини ошириш, платформалар ички тузилиши, архитектураси ва лойиҳалаштириш намуналари, ноанъанавий вазифалар ва энг яхши амалиётларни қўллаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Умуман олганда, анжуман якунлари бўйича тадбир иштирокчилари томонидан билдирилган фикрларга кўра мазкур тадбирлар янги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришнинг самарали усули ҳисобланади. Ўз навбатида, ўзлаштирилган билим ва кўникмалар новаторлик ғояларни яратилиши ва янги лойиҳаларни амалга оширилишига кўмак беради.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 604