2019 ЙИЛ 13 МАЙ - 19 МАЙ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ
2019 йилнинг 13-19 майларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1,36 трлн сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан 71,3% ошган. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 692,5 млрд сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич аввалги ҳафтага нисбатан икки баробарга ошган.
Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 712,1 млрд сўмдан 1,25 трлн сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали 12,9 млн АҚШ долларга тенг бўлиб, бу кўрсаткич аввалги ҳафтага нисбатан беш маротабага ошган. Экспорт таркибида пахта толаси маҳсулотлари 76%, суюлтирилган газ 16%, полиэтилен турли маркалари 2% ва боўқа маҳсулотлар 6% ни эгаллашди.
Кўргазма-ярмарка савдолар ҳафталик ҳажми 26,4 млрд сўмни ташкил қилиб, ўтган ҳафтага нисбатан савдолар 74%га ошди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 4,6 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 17,5% ни эгалади.
Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида 79,2 млрд сўмлик битимлар тузилиб, 18,8% га кўпайди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 17,3 млрд сўмни ташкил этди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 717 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,8 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 18% биринчи тоифадаги авторақамларга, 47,8% иккинчи ва 34,2% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Manbaa: "O'zRTXB" AJ PR bo'limi
Boshqa yangiliklar:
- UZEX haftalik dayjesti (11–17–noyabr)
- UZEX haftalik dayjesti (4-10-noyabr)
- Hududlarda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari davom etmoqda
- Birjada suyultirilgan gaz narxi arzonlashda davom etmoqda
- UZEX haftalik dayjesti (28-oktabr – 3-noyabr)
- Samarqandda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari bo‘lib o‘tdi