UZEX биржасида олтин сотуви бўйича илк шартнома қайд этилди | Новости

08 Апр 2019

Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ” АЖ да олтин қуймаси сотуви бўйича бил биржа савдолари ўтказилди. Биржа савдоларида сотувчи сифатида “Олмалиқ КМК” АЖ иштирок этди.

Савдо якунига кўра 600 гр Au-1 маркали олтин сотилган бўлиб, унинг қиймати 209,06 млн сўмга тенг бўлган. Биржа котировкаси деярли бошланғич баҳода сақланган – 1 гр олтин 348,4 минг сўмни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги №186-сонли “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан қимматбаҳо металлар ЎзРТХБ нинг биржа савдолари орқали сотилишни бошлади.

Қимматбаҳо металларнинг биржа савдолари қонун ҳужжатлари, биржа савдолари ва ҳисоб-китоб клиринг хизмат кўрсатиш тартиб-қоидалари асносида амалга оширилади. Биржа савдолари орқали сотиб олинган қимматбаҳо металларни экспортга сотиш тақиқланган. 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 4624