2019 ЙИЛ 22-28 АПРЕЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ
2019 йилнинг 22-28 апрелларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1,04 трлн сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан деярли ўзгармади. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 507,8 млрд сўмни ташкил этди.
Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 939,2 млрд сўмдан 945,3 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали 2,3 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилиб, ўсиш 11% ни ташкил этди. Экспорт таркибида нефть маҳсулотлари 77% ва полиэтиленинг турли маркалари 23% ни эгаллашди.
Кўргазма-ярмарка савдолар ҳафталик ҳажми 21,8 млрд сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 3,1 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 14,4%ни эгалади.
Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида 75,4 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 14,3 млрд сўмни ташкил этди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 675 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,4 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 14% биринчи тоифадаги авторақамларга, 47% иккинчи ва 39% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Manbaa: "O'zRTXB" AJ PR bo'limi
Boshqa yangiliklar:
- UZEX haftalik dayjesti (28-oktabr – 3-noyabr)
- Samarqandda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari bo‘lib o‘tdi
- Birja faoliyatining 2024-yil 9 oylik yakunlari bo‘yicha matbuot anjumani o‘tkazildi
- UZEX haftalik dayjesti (21-27-oktabr)
- Hududlarda elektron tijorat va davlat xaridlari bo‘yicha o‘quv seminarlari o‘tkazilmoqda
- Hududlarda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari bo‘lib o‘tmoqda