2019 ЙИЛ 15-21 АПРЕЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

23 Апр 2019
2019 йилнинг 15-21 апрелларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1,05 трлн сўмлик битимлар тузилди. Бу эса аввалги ҳафтадаги натижадан 6,7%га юқори эканлигини кўрсатди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 23% га ўсиб, 519,8 млрд сўмни ташкил этди.
 
Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 874,1 млрд сўмдан 939,2 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали деярли 2,1 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилди. Экспорт бўйича етакчиликни  93% билан пахта толаси эгаллади. Экспорт бозорининг қолган қисмини полиэтилен 5% ва нефть мойлари 2% билан эгаллашди. 
 
Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми аввалги ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 30,5% га ўсиб ва 36,4 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 6,6 миллиард сўмни ёки тузилган битимларнинг 18%ни эгалади.
 
Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида 75,1 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 15,5 млрд сўмни ташкил этди. 
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 728 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,9 миллиард сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 20% биринчи тоифадаги авторақамларга, 51% иккинчи ва 29% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 3236