Биржа раиси сайёр қабул ўтказди ва мактабга китоблар совға қилди | Новости

27 Мар 2019

Жорий йил 25-26 март кунлари “ЎзРТХБ” АЖ Бошқарув раиси Фарохидин Ибрагимов жойларда аҳоли ўртасида муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ўрганиш мақсадида Андижон вилоятида очиқ мулоқот ва  сайёр қабул ўтказди. Тадбирда “ЎзРТХБ” АЖнинг Андижон вилояти филиали раҳбарияти, мутахассислар ва брокерлари ҳам иштирок этдилар.

Учрашув аввалида Фарохидин Ибрагимов биржа савдолари ва биржа мижозларига яратилаётган шароитларга оид қабул қилинган ҳукумат қарорларининг мазмун ва моҳиятини кенг тушунтириб берди.

Тадбирда қатнашган фуқаролар, тадбиркорлар ва корпоратив мижозлар биржа раҳбари билан бевосита мулоқотга киришиб, ўзларини қизиқтираётган саволларга ва муаммоларни бартараф этишга оид жавоб олдилар. Хусусан, тадбиркорларнинг биржа савдолари, кўргазма-ярмарка савдолари, электрон давлат харидларида, жисмоний шахсларнинг авторақамлар савдосига тегишли онлайн аукционларда  иштирок этиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, биржанинг хориждаги савдо майдончалари ва маҳаллий товарларни ташқи бозорга чиқариш имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди. Таъкидланганидек, “ЎзРТХБ” АЖнинг хориж мамлакатларда жойлашган савдо майдончалари бозор механизмини қўллаган ҳолда товар ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларни электрон савдоларга бевосита жалб қилиш имконини беради.

Мурожаатларнинг аксарият қисми шу жойнинг ўзида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш ва вақтни талаб этувчи масалалар бўйича эса аниқ муддат ва масъул шахс тайинланди. Хусусан, аккредитация ва мижозларга ҳисоб-китоб клиринг хизматини кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш, шунингдек, XARID.UZ ва AVTORAQAM электрон тизимларини такомиллаштиришга оид талаб ва таклифлар ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.

Сайёр қабул якунлангач, “ЎзРТХБ” АЖ Бошқарув раиси Фарохидин Ибрагимов Андижон вилояти Бўз туманида жойлашган ўзи таълим олган 1-умумий ўрта таълим муассасасига ташриф буюрди ва шахсий кутубхонасидан жой олган 40 та бадиий китобларни совға қилди. Адабиётлар орасида ўқувчиларнинг маънавий олами ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилувчи жаҳон ва ўзбек ёзувчиларининг буюк асарлари бор.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 3802