Ўтган ҳафтада биржа савдолари ҳажми 3,8% га ўсди
2019 йилнинг 28 январдан 3 февралгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 819,7 млрд сўмлик битимлар тузилди ва бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,1% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 5,5% га пасайиб, 343,4 млрд сўмни ташкил этди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 732,0 млрд сўмдан 759,6 млрд сўмгача ошди. Сотувлар бўйича биринчи ўринни пахта толаси эгаллаб, унинг улуши 17% ни ташкил этди. Кейинги ўринларда кимё маҳсулотлари – 15,8%, қурилиш материаллари – 14,5% ва нефть маҳсулотлари – 13,5% улуш билан жойлашди.
Валюта савдо майдончаси орқали салкам 914,2 минг АҚШ долларга тенг товарлар сотилди. Ўтган ҳафтада экспортга полиэтилен ва Гач II сотилиб, уларнинг улушлари мос тарзда 59% ва 41% ни ташкил этди.
Жорий 2019-йилнинг 28 январидан 1 февралигача бўлган вақт оралиғида биржанинг Листинг комиссияси томонидан сотувчилар аризасига биноан қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги, минерал ўғит, нефт маҳсулотлари ва бошқа товарларга 208 та стандарт биржа контрактлари очилди.
Кўргазма-ярмарка савдо
Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми аввалги ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 16,5% га қисқарди ва 19,0 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 14,1 миллиард сўмни ёки тузилган битимларнинг 74,1%ни эгалади.
Тузилган битимларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 13,9 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Наманган филиали 3,0 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, иккинчи ўринни, Бухоро филиали 1,3 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.
Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни полимерлар ва пластмасса маҳсулотлари банд этди. Бундай маҳсулотлар 4,2 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан кимё маҳсулотлари(3,9 млрд сўм) ва эҳтиёт қисмлар (2,1 млрд сўм) жой олди.
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 442 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси деярли 1,5 миллиард сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 20% биринчи тоифадаги авторақамларга, 52% иккинчи ва 48% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент ҳамда Самарқанд вилоятлари авто ҳаваскорлари эгаллади ва ҳар бирининг тузилган битимлар сонидаги улуши 16% га тенг. Иккинчи ўринда Фарғона вилоятининг авто ҳаваскорлари 11% улуш билан жойлашди. Кейинги ўрин Бухоро вилоятининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 9% ни ташкил қилди. Қолган ҳудудларнинг улуши 48% га тенг.
Давлат харидлари
Электрон давлат харидлари тизимида 39,5 миллиард сўмдан ортиқ қийматга тенг битимлар тузилди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 6,8 млрд сўмни ташкил этди.
Ўтган давр мобайнида бюджет буюртмачилари томонидан умумий қиймати 14,6 миллиард сўмдан ортиқ битимлар тузилган бўлса, корпоратив буюртмачилар томонидан 24,9 миллиард сўмдан зиёдга тенг шартнома электрон тарзда имзоланди.
Шу жумладан, электрон дўконда тузилган битимларнинг умумий қиймати 12,4 миллиард сўмдан ортиқни, электрон аукционда тузилган битимлар қиймати 27,1 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди.
Manbaa: "O'zRTXB" AJ PR bo'limi
Boshqa yangiliklar:
- UZEX haftalik dayjesti (11–17–noyabr)
- UZEX haftalik dayjesti (4-10-noyabr)
- Hududlarda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari davom etmoqda
- Birjada suyultirilgan gaz narxi arzonlashda davom etmoqda
- UZEX haftalik dayjesti (28-oktabr – 3-noyabr)
- Samarqandda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari bo‘lib o‘tdi