“ЎзРТХБ” АЖ Фьючерс бозорлари ассоциациясининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди
2019 йил февраль ойида “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ келгусида халқаро муносабатлар ва Ўзбекистонда муддатли бозор савдосини ривожлантириш бўйича муҳим қадам ташлади. “ЎзРТХБ” АЖ Фьючерс бозорлари ассоциациясининг тўла ҳуқуқли аъзосига айланди (Association of Future Markets, AFM).
ЎзРТХБ учун Фьючерс бозорлари ассоциациясига аъзо бўлиши орқали биржа савдоларини ривожлантириш, муддатли товар бозорини жорий қилиш, биржа савдолари инструментларини кенгайтириш, биржада фьючерс ва форвард битимларини имзолаш тизимини шакллантириш, шунингдек, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш учун имкониятлар очади. Ассоциацияга аъзо бўлишдан кўзланган яна бир мақсад шуки, шерикчилик муносабатларини кенгайтириш, халқаро ва биржалараро алоқаларни ривожлантириш, ташкилий тузилмани такомиллаштириш, ҳамда ривожланишнинг устувор йўналишларини аниқлашдир.
Яқин келажакда “ЎзРТХБ” АЖ ва Фьючерс бозорлари ассоциацияси ўртасида бозор конъюнктураси бўйича фикр алмашиш, истиқболдаги тараққиёт мақсадларини аниқлаш, шунингдек ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Маълумот учун: Фьючерс бозорлари ассоциацияси – халқаро нотижорат ташкилот бўлиб, турли мамлакатларнинг биржалари, клиринг ва бошқа ташкилотларини бирлаштиради. Ассоциация 1998 йилда Буэнос-Айресда (Аргентина) ташкил этилган. Айни вақтда Будапешт товар биржаси, Марказий депозитарий, Руминия товар биржаси, Буэнос-Айрес фьючерс биржаси, Амстердам товар биржаси, Жануби-Африка фьючерс биржаси, Варшава товар биржаси ва Малайзия деривативлар биржаси Фьючерслар бозори ассоциациясининг аъзолари ҳисобланади.
Ассоциациянинг асосий мақсади янги дериватив бозорларни яратишда қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аъзо ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида халқаро анжуманларни ташкил этишдир.
.png)
Manba: Ommaviy kommunikatsiyalar va tashqi iqtisodiy faoliyat bo‘limi
Boshqa yangiliklar:
- UZEX haftalik dayjesti (21-27-sentabr)
- UZEX va Turkiya Tovar birjasi o‘rtasida hamkorlik memorandumi imzolandi
- UZEX haftalik dayjesti (14–20-sentabr)
- O‘zbekistonda ilk bor UZEX biznes uchun xalqaro derivativlar bozorlarida ishtirok etish imkoniyatini yaratdi
- UZEX va ICE hamkorligi istiqbollari muhokama qilindi
- UZEX va CME Group rahbariyati o‘rtasida hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi