Ҳафталик котировкалар: карбамид баҳоси пасайди | Новости

05 Ноя 2019

2019 йил 28 октябр – 1 ноябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 4 747,9 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди ва шундан 2987,0 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан деярли ўзгармаган ва бир тоннаси учун 5584,1  минг сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 15,3 млрд сўмлик 5630,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 1,8% га кўтарилиб, бир тонна учун 2721,4 минг сўмни ташкил этди.

Қора металл бозорида нархлар пасайиб бораётган ўзгаришлар кузатилмоқда. СТ 12-35 ГС арматуранинг нархи 15,8% га пасайиб, бир тоннаси учун 4692,1 минг сўмни ташкил этди. Биржа орқали сотилган барча турдаги қора металлнинг ҳажми жами 6,3 минг тоннани ташкил қилган.

Цемент бозори ҳам кичик ўсишни кўрсатмоқда. ПЦ М-400 Д-20 цемент бўйича нархлар аввалги ҳафтага нисбатан 0,7% га кўтарилиб, 562,5 минг сўмни ташкил қилди. Фаол сотилаётган бошқа маркали цементларнинг нархлар диапазони 460,0-750,0 минг сўмни ташкил этмоқда.

Биржада пахта толаси нархлари пасайиши кузатилди. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (олий 2019) даги пахта толаси бўйича нархлар 10,8% га пасайиб, бир тонна учун 13,2 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 10,9 млн сўмдан 13,6 млн сўмгача бўлди.

Плёнка ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган F-0120 полиэтиленнинг нархи бироз кўтарилди (0.12%) ва 12,0 млн сўмни ташкил этди. Ўтган ҳафтада жами 1,7 минг тонна полиэтилен сотилган. Полимер маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари биржада полиэтилен ва полипропилен сотувчилари ҳисобланади.

Ўтган ҳафтада карбамид бозорида ҳам бироз нархлар пасайиши кузатилди. Карбамид “А” нинг баҳоси ўтган ҳафтада 1,8% га пасайиб, бир тоннаси учун 1767,5 минг сўмни ташкил этди. Умуман олганда, ҳафта давомида биржа савдолари орқали 13,7 минг тонна минерал ўғитлар сотилди.

Источник : Пресс служба АО "УзРТСБ"

Курилди: 131