Ҳафталик котировкалар: қурилиш молларига талаб сақланмоқда | Новости

08 Окт 2019

2019 йил 30 сентябрь – 4 октябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖ да ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 3149,9 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди, ва шундан 2866,5 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 0,5% га пасайди ва бир тоннаси учун 6375,1  минг сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 15,0 млрд сўмлик 5455,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 9% га пасайиб, бир тонна учун 2762,8 минг сўмни ташкил этди.

Қора металл бозорида нархларнинг ўсиши тикланди. Хусусан, СТ 12-35 ГС арматуранинг нархи 14,4% га ўсиб, бир тоннаси учун 5719,1 минг сўмни ташкил этди. Биржа орқали сотилган барча турдаги қора металлнинг ҳажми жами 4,4 минг тоннани ташкил қилган.

Олтиннинг нархи кичик пасайишни кўрсатмоқда, сўнгги савдо ҳафтасида  шаклланган биржа котировкаси 1 гр олтин учун 453,4 минг сўмни ташкил этди. Ҳафталик савдо натижаларига кўра ЎзРТХБ да 45,3 млн сўмлик 100 гр Au-1 маркали олтин сотилган.

Цемент бозори ҳам кичик ўсишни кўрсатмоқда. ПЦ М-400 Д-20 цемент бўйича нархлар аввалги ҳафтага нисбатан 4,4% га усиб, бир тонна учун нархи 506,6 минг сўм миқдорида белгиланди. Фаол сотилаётган бошқа маркали цементларнинг нархлар диапазони 420,0-640,0 минг сўмни ташкил этмоқда.

Биржада пахта толаси учун юқори даражадаги талаб сақланмоқда, лекин нархлар деярли ўзгармади. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (ўрта класс)даги пахта толаси бўйича нархлар бир тонна учун 12,9 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 7,0 млн сўмдан 13,5 млн сўмгача бўлди.

Плёнка ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган F-0120 полиэтиленнинг бир тонна учун нархи 12,9 млн сўмни ташкил этиб, 2,2% га ўсди. Ўтган ҳафтада жами 1,4 минг тонна полиэтилен сотилган.

Ўтган ҳафтада карбамиднинг нархи пасайгани кузатилди, бир тоннаси 2,5% га пасайиб 1765,1 минг сўмни ташкил этди. Умуман олганда, ҳафта давомида биржа савдолари орқали 14,5 минг тонна минерал ўғитлар сотилди.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 778