Ҳафталик котировкалар: қурилиш мавсуми давом этмоқда | Новости

29 Окт 2019

2019 йил 21-25 октябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 2987,7 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди, ва шундан 2520,1 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 0,02% га пасайиб, бир тоннаси учун 6242,3 минг сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 16,5 млрд сўмлик 6180,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 11% га пасайиб, бир тонна учун 2672,2 минг сўмни ташкил этди.

Қора металл бозорида нархлар пасайиб бормоқда. СТ 12-35 ГС арматуранинг нархи 3,9% га пасайиб, бир тоннаси учун 5573,9 минг сўмни ташкил этди. Биржа орқали сотилган барча турдаги қора металлнинг ҳажми жами 5,7 минг тоннани ташкил қилган.

Цемент бозорида нархларнинг ўсиши давом этмоқда. ПЦ М-400 Д-20 цемент бўйича нархлар аввалги ҳафтага нисбатан 5,3% га ўсиб, 558,5 минг сўмни ташкил қилди. Фаол сотилаётган бошқа маркали цементларнинг нархлар диапазони 460,0-650,0 минг сўмни ташкил этмоқда.

Биржада пахта толаси учун юқори даражадаги талаб сақланмоқда. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (олий класс 2019) даги пахта толаси бўйича нархлар 1,7% га ўсиб, бир тонна учун 14,8 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 9,5 млн сўмдан 14,8 млн сўмгача бўлди.

Плёнка ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган F-0120 полиэтиленнинг нархи 11,9 млн сўмни ташкил этиб 5,2% га пасайди. Ўтган ҳафтада жами 1,7 минг тонна полиэтилен сотилган.

Карбамид бозорида мувозанат ҳолат қайд этилмоқда. Карбамиднинг баҳоси ўтган ҳафтада 0,1% га пасайиб, бир тоннаси учун 1800,1 минг сўмни ташкил этди.  Умуман олганда, ҳафта давомида биржа савдолари орқали 18,7 минг тонна минерал ўғитлар сотилди.

 

Источник : Пресс служба АО "УзРТСБ"

Курилди: 322