2019 ЙИЛ 21 - 27 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

28 Окт 2019

2019 йилнинг 21-27 октябрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 921,0 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 0,5%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 4% га ўсиб, 456,7 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 765,2 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали деярли 464,6 минг АҚШ долларга тенг товарлар сотилди. Экспортнинг таркибида 409,5 минг АҚШ долларлик полимер маҳсулотлари ва 55,1 минг АҚШ долларлик саноат мойи сотилди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми икки маротабадан кўпга ошган бўлиб 52,1 млрд сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 33,6 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 64,5% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 25% га ўсиб, 100,2 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 20,3 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 777 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 17,2% биринчи тоифадаги авторақамларга 47,5% иккинчи ва 35,3% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 501